Жаҳон | 10:44 / 23.04.2025
5905
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди

Рим папаси Францискнинг дафн маросими туфайли Италия Бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини расман бекор қилди. Ташриф дастури келгуси ҳафтага ўзгартирилади, деган бош вазир идораси.

Фото: Reuters

Рим папаси Франциск 2025 йил 21 апрел куни, Ватикандаги қароргоҳида, 88 ёшида оламдан ўтди. Италия Бош вазир Жоржиа Мелони католиклар бош руҳонийсининг дафн маросимида қатнашади, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Ташриф дастури келгуси ҳафтага ўзгартирилган, лекин санаси аниқ эмас.

Аввалроқ, Италия бош вазири Жоржиа Мелони 25-26 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказиши хабар берилган эди.

Шунингдек, Жоржиа Мелони 26-27 апрель кунлари Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан Қозоғистонда бўлиши, Остона шаҳрида биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммитида қатнашиши режа қилинган эди.

Мавзуга оид