Ўзбекистон | 17:44 / 23.04.2025
6175
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.

Музокараларда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Мавзуга оид