Иқтисодиёт | 12:33 / 09.04.2025
4222
1 дақиқада ўқилади

ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

ChatGPT чатботи ва DALL-E рақамли тасвирларни яратиш модели ишлаб чиқувчиси бўлган OpenAI сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Фото: Shutterstock

OpenAI компанияси Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компания сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси хабар берди.

«ChatGPT (Chat generative pre-trained transformer) сунъий интеллект чатботи ва DALL-E рақамли тасвирларни яратиш модели ишлаб чиқарувчиси Американинг OpenAI компанияси Ўзбекистонда ҚҚС солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди”, дейилади инспекция хабарида.

Айни пайтда ChatGPT’нинг ўзбекистонликлар учун 3 хил версияси мавжуд: бепул, 20 долларлик Plus ва 200 долларлик Pro. Компаниянинг расмий солиқ тўловчи сифатида ишлашни бошлаши нархларга қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етди. 2025 йил бошидан бери жами 7 та компания солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Мавзуга оид