АҚШда Ўзбекистон шоуруми ва савдо омбори ташкил этилди
АҚШнинг Шарлотта шаҳрида Ўзбекистон делегацияси BUILD-2025 AWCI’S CONVENTION+EXPO халқаро кўргазмасида иштирок этди. Делегация таркибига Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳалим Сафаров кирди.

Фото: ССП
Ташриф доирасида жорий йил 5 апрел куни АҚШнинг Пенсилвания штати, Филаделфия шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар учун шоурум ва савдо омбори ташкил этилди.
Савдо омбори 850 кв метр майдонда жойлашган бўлиб, барча шароитлар эга. Омбор инфратузилмаси маҳсулотларни ўсиб бориш тартибида, қаватма-қават жойлаштиришга имкон беради.
Тадбиркорлар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида савдо омборининг жойлашув манзилини танлашда унинг автомобил ва темир йўллари ва портга яқинлиги инобатга олинди.
Доимий шоурумга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 60 турдан ортиқ қурилиш материаллари жойлаштирилди.
Очилиш тадбирига АҚШдаги девелоперлар, етказиб берувчилар, логистика компаниялари таклиф этилди.
Тадбир давомида Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган Ecomarble МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган пардозбоп тош маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан қиймати 10 млн долларлик шартнома имзоланди.
Мавзуга оид

15:08
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда

13:29
Трамп нолегал мигрантларга «ўзи ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш» дастурини эълон қилди

13:03
АҚШ Венгрия бош вазири аппарати раҳбарига қарши санкцияларни бекор қилди

13:03