Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди
Аёл Чу дарёси орқали чегарадан ўтганида қўлга олинди.

Фото: 24.kg
Чегарачилар Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини Чу дарёси орқали ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига таяниб 24.kg хабар берди.
«Чегара назорати чоғида Қозоғистон ҳудудида, давлат чегара чизиғига яқин жойда «Мерседес» русумли автомашина топилди. Шундан сўнг, чегарачилар чегаранинг автомашинага қарама-қарши қисмини текширди ва Қозоғистондан Қирғизистон ҳудудига Чу дарёси орқали ноқонуний ўтган аёлни қўлга олди. Унда ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Чегара хизматининг қайд этишича, қўлга олинган аёл Ўзбекистон фуқароси, 40 ёшда. Керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахс қўшимча тергов ўтказиш ва ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун ваколатли органларга топширилди.
Мавзуга оид

20:50 / 30.05.2025
Президент глобал сиёсий жараёнлар шароитида Италия билан мулоқот майдонини яратиш ниҳоятда зарурлигини таъкидлади

16:38 / 30.05.2025
Тўқаев Қозоғистон нега BRICS аъзоси бўлмаслигини тушунтирди

14:55 / 30.05.2025
Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилади

01:02 / 30.05.2025