Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди
ЙТҲ транспорт воситасининг тормоз тизимидаги техник носозлик оқибатида юзага келган.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Асака туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 8 апрел куни соат 13:10 ларда Асака тумани Янгисор маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Зил ММЗ» русумли юк машинаси йўл бўйидаги хонадонга бориб урилган. Ҳодиса транспорт воситасининг тормоз тизимида келиб чиққан техник носозлик сабаб юз берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, «Зил» хонадон деворини бузиб кириб кетган ва унинг устига уй томининг бир қисми қулаб тушган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк машина ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025