Жамият | 17:13 / 07.04.2025
1382
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор тумани ҳокимлигида 8 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Тўйда зиёфат ташкил этилиб, болаларга қимматли совғалар берилди.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокимлигида 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 8 нафари суннат тўйи маросими ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, президент маслахатчиси ўринбосари, Республика Халқ қабулхонаси мудири Улуғбек Муҳаммадиев, Тошкет шаҳри Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов, Тошкент шаҳри ҳокими биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров иштирок этди.

Тўйда зиёфат ташкил этилди ва болаларга қимматли совғалар берилди. Туман ҳокими уларни қутлади.

«Бугунги маросим қадрият ва анъаналаримизнинг мантиқий давоми бўлиб, ҳали узоқ йилларга бўй чўзади», деди Саидқаҳҳор Холхўжаев.

Мавзуга оид