Спорт | 22:09 / 05.04.2025
2051
1 дақиқада ўқилади

ҚарДУнинг «Лочин» футбол клуби расман ЎзПФЛ аъзоси бўлди

Қарши давлат университети талабаларидан иборат «Лочин» футбол клуби Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Биринчи лигасига қабул қилинди.

Қарши давлат университети ректори, профессор Дилмурод Набиев ва ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев университет «Лочин» футбол клубининг Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзолик тўғрисидаги ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Энди «Лочин» футбол клуби ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги ва Биринчи лига мусобақаларида иштирок этади.

Томонлар, шунингдек, Профессионал футбол лига талаблари асосида университет ҳудудидаги мавжуд футбол стадионини реконструкция қилиш ва замонавий база бунёд этиш, клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, клуб менежерлари учун семинарлар ташкил қилиш каби қатор масалаларни муҳокама қилган.

 

Мавзуга оид