Ўзбекистон президентининг махсус вакили Россия элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ва Россия Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиради.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Афғонистонни ижтимоий ва иқтисодий тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.
Мавзуга оид

16:08
Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарида иштирок этади

16:00
Шавкат Мирзиёев Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди

13:49
БМТ Россиянинг Кривий Ригга ҳужумини кескин қоралади

10:47