Малайзия Ўзбекистонда паррандачилик кластерини ташкил қилмоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Bounty Biotech Sdn Bhd компанияси бош ижрочи директори Алан Кинг Хао билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Малайзия вакили мамлакатда парранда озуқасини ишлаб чиқариш ва паррандачилик мажмуини ўз ичига олган кластерни ташкил этиш лойиҳаси жиддий қизиқиш уйғотганини билдирди.
"Парранда озуқасини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хомашё Ўзбекистонда кўплаб миқдорда етиштирилиши ушбу лойиҳани жиддий кўриб чиқишга туртки бўлди. Ўзбекистонни Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлайдиган транспорт коридорлари, кейинчалик ушбу йирик бозорларга парранда гўштини экспорт қилиш учун ҳам қулай логистика шароити мавжуд", деди Алан Кинг Хао.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва жойлашувини батафсил ўрганиш учун Bounty Biotech Sdn Bhd компанияси делегацияси Ўзбекистонга бориши режалаштирилган.
Мавзуга оид

15:06 / 07.06.2025
Малайзия Ўзбекистонда автойўллар ҳолати бўйича маълумот базасини яратади

13:21 / 05.06.2025
Ўзбекистон паррандачилик маҳсулотлари Британияга етказилади

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

14:40 / 02.06.2025