Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди
Ҳодиса оқибатида автомобил техник шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 12 март куни соат 10:45 ларда Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, дарахт билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган, ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Telegramʼдаги «Tashkent land» канали Lacetti юқори тезликда дарахтга бориб урилганини ёзмоқда. Зарб кучли бўлганидан машинанинг двигатели йўлга учиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, феврал охирларида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида автобус дарахтга бориб урилган эди. Бунга жамоат транспорт воситасининг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган.
Мавзуга оид

11:29
Тошкентда юк машинасига урилган Isuzu ёниб кетди. Қурбонлар бор

16:51 / 09.04.2025
Муборакдаги ЙТҲда икки профилактика инспектори ҳалок бўлди

18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

17:54 / 05.04.2025