Ўзбекистон ва KOICA янги катта лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси ва KOICA офиси директори янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) офиси директори Шин Мёнг Соп билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги амалдаги ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва давлат бошқарувидаги рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шин Мёнг Соп KOICA Ўзбекистоннинг ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссасини таъкидлаб, янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид

09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди

10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди

10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади

15:44 / 05.02.2025