Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди
Шу пайтгача у бошқа исм билан яшириниб юрган, аммо полиция унинг бармоқ излари ёрдамида шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Фото: Видеодан кадр
Қарийб 40 йил аввал Пуэрто-Рикодаги қамоқхонадан қочиб кетган эркак АҚШнинг Флорида штатида қўлга олинди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Ҳорҳе Миля-Валдес исмли жиноятчи 1987 йилда Пуэрто-Рико қамоқхонасидан қочиб кетган ва шу пайтгача Луис Агирре номи билан яшаган.
Бармоқ излари ёрдамида унинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди. Керакли процедуралардан ўтилгач, натижалар эркакнинг бармоқ излари 1986 йилда қамоққа олинишидан олдин олинган маълумотларга 100 фоиз ўхшаши аниқланди. Шу тариқа мутахассислар Агирре ва Миля-Валдес бир одам эканини тасдиқлади.
Ҳибсга олиш чоғидаги видеотасвирда эркак полиция уни илгари икки марта қўлга олганини, аммо қўйиб юборганини, у ҳуқуқ-тартибот идораларига «керак эмаслигини» айтади. Учинчи марта барибир Миля-Валдесни қамашди.
Аввалроқ Қозоғистонда 10 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
Мавзуга оид

23:22 / 23.07.2025
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади

18:57 / 22.07.2025