Қўқонда 2,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди
МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли метан заправканинг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида табиий газни талон-торож қилган.

Фото: Бош прокуратура
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасида 2,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.
Бош прокуратура маълум қилишича, “А.М.А” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли метан заправканинг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида табиий газни талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

10:36 / 15.03.2025
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида кўчат ташиган ҳайдовчи ишдан олинди

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

20:43 / 28.02.2025