Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди
Ўзгартиришлар нефть маҳсулотларига тегишли.
Президент томонидан «Ўзбекистон президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарор имзоланди.
Ўзгартиришларга кўра, олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхатига ТИФ ТН бўйича 2709 00, 2710 кодига эга нефть хом ашёси, газ конденсати, нефт маҳсулотлари киритилган (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0 дан ташқари).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди

13:57 / 11.07.2025
Ўзбекистон илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металлини экспорт қилди

11:33 / 10.07.2025
6 ойда экспорт қилинган меваларнинг қиймати маълум қилинди

12:45 / 08.07.2025