Тошкентда 8 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди
Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда олинган гиёҳвандлик воситалари 8 кг 303 грамм бўлиб, баҳоси 4 млрд 317 млн сўмни ташкил этади.

Фото: ИИББ
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, тезкор тадбирда Иван исмли шахс қўлга олинди. Унинг хонадони холислар билан кўздан кечирилганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали олиб, граммларга ажратиб, яшириш йўли билан тарқатиб келган.
Олинган гиёҳвандлик воситалари 8 кг 303 грамм бўлиб, баҳоси 4 млрд 317 млн сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025