Қозоғистон ФВВ йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни эвакуация қилди
Қўстанай вилоятининг Адаевка қишлоғи ҳудудида микроавтобус бузилиб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Қутқарилганларнинг 4 нафари болалар.

Фото: Видеодан кадр
Қозоғистонда йўлда қолиб кетган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 феврал куни тонгда Қўстанай вилоятининг 112-диспетчерлик хизматига йўловчилари бўлган микроавтобус Адаевка қишлоғидан 30 километр узоқликда тўхтаб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Транспорт воситаси носозлик туфайли ҳаракатини давом эттира олмаган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизмати ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Жараёнда 24 киши, жумладан 4 нафар бола энг яқин исиниш жойига эвакуация қилинган. Қутқарилганлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган.
Шунингдек, тўхтаб қолган микроавтобус ҳам аҳоли пунктига тортиб борилган. Қайд этилишича, йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.
Мавзуга оид

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025