Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг энг юқори баҳо олган ўйинчилари учлигида
Англия кубоги 1/16 финал босқичида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент» меҳмони бўлиб, камбэк эвазига кейинги босқичга йўлланма олди. Абдуқодир Ҳусанов учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб топилди.

Фото: Getty Images
Sofascore халқаро статистик портали «Сити»нинг ғалабаси (2:1) билан якунланган ўйиндан кейин футболчилар ҳаракатини баҳолаган. Унга кўра, 2-бўлимда захирадан майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари 10 баллик тизимда 7,8 баллга баҳоланган. Бу борада фақатгина Грилиш (8,5) ва О`Райли (8) ўзбекистонлик ҳимоячидан юқорироқ баҳо олди. Улар асосий таркибга тушганди.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида Манчестерда «Реал»га қарши майдонга тушади.
Мавзуга оид

21:08 / 28.03.2025
Теҳрон энди қўрқинчли эмас. Ўзбекистонни мундиалга яқинлаштирган ўйин ҳақида

00:15 / 22.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» формасини совға қилди

18:53 / 18.03.2025
Ҳусановнинг трансфер нархи 35 миллион еврога етди. Бу – Марказий Осиё учун янги рекорд

16:18 / 17.03.2025