2024 йили қанча электромобил импорт қилингани айтилди
Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 224,8 млн долларга тенг бўлган 24 095 та электромобил импорт қилган.

Фото: AFP
Статистика агентлиги хабарига кўра, энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар рейтингида эса Хитой пешқадам — 23 982 та. Кейинги ўринда эса Қозоғистон — 51 та.
Бундан ташқари, Ҳонгконг (17 та), Германия (15 та), БАА (13 та) ва АҚШ (10 та)дан электромобиллар олиб келинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилиши ҳақида хабар берилганди.
2025 йил 1 майдан бошлаб:
- ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм);
- ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) этиб белгиланади.
Мавзуга оид

16:59 / 16.04.2025
Ўзбекистон расмийлари Хитойга бориб, Leapmotor заводида “техник аудит” ўтказади

15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди

10:20 / 10.04.2025
Чилонзорда электромобил ёниб кетди

22:40 / 08.04.2025