Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон ўз делегациясини ЕК Парламент ассамблеясидан чақириб олди
Гуржистон делегацияси аъзолари ўз ваколатларини тугатиш юзасидан Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси раисига мурожаат қилди.

Фото: REUTERS/ Arnd Wiegmann
Гуржистон ҳукумати Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА)даги ўз делегацияси аъзоларини чақириб олди. Бу ҳақда Гуржистон парламенти раиси Шалва Папуашвили 3 феврал, душанба куни қонун чиқарувчи орган бюроси йиғилишида айтиб ўтди.
«Биз Европа Кенгаши Парламент ассамблеясидан демократия ва суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган ўзининг асосий қадриятларига қайтишини кутамиз», — дея Папуашвилининг сўзларидан иқтибос келтиради Гуржистон матбуоти. Унинг сўзларига кўра, Гуржистон делегацияси аъзолари аллақачон Европа Ассамблеяси раиси Теодор Руссопулосга тегишли сўров юборган.
ЕКПА Гуржистоннинг баъзи ҳуқуқларини «тўхтатиб туриш»га қарор қилди
29 январ куни Гуржистоннинг Страсбургдаги вакиллари мамлакат ўз делегациясининг ассамблеядаги ҳуқуқлари чекланишига жавобан ЕКПАдаги фаолиятини тўхтатаётганини маълум қилди. Бу қадам шу куни Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг Гуржистон делегацияси аъзоларининг айрим ҳуқуқларини «тўхтатиб туриш» тўғрисидаги қарорига муносабат бўлди. Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси томонидан Гуржистонда содир бўлаётган инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишини қоралаш тўғрисида қарор чиқарилди.
Шу билан бирга, Ассамблея Гуржистон депутатлари ваколатлари тўғрисидаги масалани ЕКПАнинг апрел ойидаги сессиясида қайта кўриб чиқишга тайёр эди, лекин фақат Гуржистон расмийлари резолюцияда белгиланган бир қатор бандларни амалга ошириш шарти билан. Улар орасида яқин ойларда парламентга такрорий сайловлар ўтказиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши, Гуржистоннинг Европа интеграцияси жараёни қайта тикланиши ва барча сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши бор.
Мавзуга оид

10:18
ЕК COVID-19'га қарши вакциналар хариди маълумотларини очиқлашдан бош тортди

12:07 / 26.07.2025
Гуржистонда НАТОнинг 7 давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

08:44 / 09.07.2025
Гуржистонда Euronews Georgia асосчиси Рамишвили қўлга олинди

14:02 / 01.07.2025