Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди
Давлат раҳбари «Лукойл» компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январ куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.
«Учрашувда Россиянинг етакчи нефт-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашилди. Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

19:07 / 07.06.2025
Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

18:01 / 06.06.2025
ФИФА президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

11:31 / 06.06.2025
Ўткирбек Юсупов 6 марта голдан асради, бунинг учун унга 6 марта миннатдорлик билдираман — президент

00:48 / 06.06.2025