Жиззахда тут дарахтлари кесилиши оқибатида 738 млн сўмлик зарар етказилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи фуқаро Д.Н. томонидан тут дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Фото: Экология бошқармаси
Мурожаат Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида Дўстлик тумани, “Мевазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Саркисов канали ёқасида 13 туп тут дарахти ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳукумат қарорига асосан айрим тут дарахти турлари, хусусан, кесилган тутлар қимматбаҳо дарахт турига киритилган.
Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига 369 млн 375 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳукумат қарори билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланган.
Шунга кўра, етказилган зарар миқдори 738 млн 750 минг сўм миқдорида белгиланди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Дўстлик туман прокуратурасига юборилди.
Мавзуга оид

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

12:04 / 28.03.2025
Жиззахда 4 балиқчи ҳайвонот дунёсига қарийб 1,8 млрд сўм зарар етказди

09:08 / 26.03.2025
Наманган ва Жиззахда йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади

00:17 / 13.03.2025