Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Кеча давлат раҳбари Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
25 декабр куни Ўзбекистон етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Давлат раҳбари амалий ташрифини якунлаб, "Пулково" халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Мавзуга оид

15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат

11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

08:04 / 03.03.2025