Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида гепатит C га қарши дори воситасининг навбатдаги партияси етказилди.
Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган “Софосбувир-400 мг” дори воситасининг навбатдаги партияси Тошкентга етказилди.
Мазкур партия Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга олиб келинган. Миср ҳукумати ёрдамининг 27-партияси умумий 30 дона қутидан иборат бўлиб, улар 7200 дона “Софосбувир-400 мг” дори воситаларини ўз ичига олади.
Ўзбекистонда гепатит C ни 2030 йилга қадар бартараф этиш бўйича миллий дастур ижроси доирасида дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) C гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда “В” гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати эса 1 миллион 461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга тақдим этилган.
Мавзуга оид

15:56 / 25.07.2025
Миср Ўзбекистонга олий навли уруғлик картошкани бепул етказиб беради

15:47 / 24.07.2025
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

09:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди

09:03 / 03.07.2025