Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талабаларга чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди
Қишки таътил муносабати билан Тошкентдаги иккита ОТМ биносида темирйўл ҳамда автобус учун чипталарни сотиб олиш имконияти яратилди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети биноларида чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур сайёр кассаларда талабалар темирйўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:
Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати. Манзил: Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4-уй;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида. Манзил: Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.
ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.
Мавзуга оид

13:13 / 24.07.2025
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

21:00 / 01.07.2025
Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

09:26 / 01.07.2025