Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
Кунлар совиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Фото: Kun.uz
Вазирлик фуқароларга қуйидаги тавсияларни берди:
- иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлиги, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмагани ҳамда ёриқлар йўқлигига алоҳида эътибор қаратиш;
- газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўймаслик;
- махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратиш.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига кўра, Ўзбекистонда 2020—2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 245 та нохуш ҳолат юз берган. Бунинг оқибатида 200 нафар фуқаро жароҳатланган, 421 нафари ҳалок бўлган.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган Республика комиссияси фаолияти кутилган самараларни бермаяпти», — дейилган эди қўмитанинг 2023 йилда ўтказилган йиғилишида.
Мавзуга оид

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

13:28 / 09.03.2025