Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Starliner» космик кемаси уч ойлик кечикиш билан Ерга қайтди
Кема носозлик туфайли Ерга экипажсиз қайтди. Астронавтлар яна 5 ой фазода қоладиган бўлди.

Фото: NASA
Boeing компаниясининг «Starliner» космик кемаси 7 сентябрга ўтар кечаси Халқаро космик станциядан (ХКС) ажралиб, Ерга муваффақиятли қайтди. Бу ҳақда NASA хабар берди. Кема бортида экипаж бўлмаган.
«Starliner» 5 июнда учирилди ва эртаси куни кема ХКС билан туташди. Кема бортида астронавтлар Батч Уилмор ва Сунита Уилямс бўлган. Кема ва унинг экипажи 8 кундан кейин Ерга қайтади деб тахмин қилинган эди, бироқ парвоз вақтида двигател тизимида муаммо юзага келди. Ушбу носозлик туфайли «Starliner» экипажининг Ерга қайтиши хавфли деб топилди.
Астронавтларнинг қайтиши 2025 йилнинг февралига қолдирилди. Уларни SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси олиб кетади.
«Starliner» кемаси Boeing учун Халқаро космик станцияга биринчи парвоз бўлди.
Мавзуга оид

14:08 / 28.07.2025
Мерц ЕИ ва АҚШ савдо битимини олқишлади

07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади

21:49 / 27.07.2025
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

18:30 / 27.07.2025