Ўзбекистон Қозоғистонга 4 миллиард куб метрга яқин сув етказиб берди
Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга яна 1 миллиард куб метрга яқин сув бериши кутилмоқда.

Фото: azh.kz
1 апрелдан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 миллиард куб метр сув етказиб берди. Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга яна 1 миллиард куб метрга яқин сув бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизматига таяниб «Ак Жайик» хабар берди.
Аввалроқ сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Ўзбекистон томони билан Қозоғистонга 6 ой ичида 3,7 миллиард куб метр сув беришини келишиб олган эди. Бироқ, Ўзбекистон томони белгиланган ҳажмдаги сувни 4 ойда жўнатиб, ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажарди.
Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга 1 миллиард куб метрга яқин сув бериши кутилмоқда. Бу ишлар Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари фермерларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Чордара сув омборини тўлдириш ҳажми 2,6 миллиард куб метрни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 689 миллион куб метрга кўпдир. Чордара сув омборига жами 3,9 миллиард куб метр сув қуйилган.
Чордара сув омборидан Сирдарёнинг қуйи оқимига 3,6 миллиард куб метр сув юборилди, бу ўтган йилга нисбатан 950 миллион куб метрга кўпдир. Қизилқум каналига 700 миллион куб метрдан ортиқ, Шимолий Орол денгизига 400 миллион куб метрдан ортиқ сув қуйилган.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025