Бухорода икки корхона 585 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти
Бухоро шаҳри ва Қоровулбозор туманида 585,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Унга кўра, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. “Б.Б.” МЧЖ раҳбари Б.И. ва бошқалар Саноатчилар кўчасидаги кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 433,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “Ҳ.А.” МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ҳ. сув ресурсларини кўп талаб қиладиган майдондаги экинларни суғориш учун ўрнатилган электр ҳисоблагич схемасини ўзгартириб, жами 152 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

15:22 / 02.07.2025
Бухорода ЙПХ кузатувидаги кортеж ва фуқаро ўртасида можаро чиқди

09:55 / 20.06.2025