Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания яна 10 та Leopard 2А4 танкини Украинага топширди
Жанговар машиналар Алкала-де-Гвадайра шаҳрида капитал таъмирдан чиқарилди ва синовдан ўтказилди. Мадриддан танклардан ташқари, Киевга «бир нечта изли экскаваторлар ва сезиларли миқдордаги танкка қарши ракеталар» топширилмоқда.

Фото: Courtesy Canadian Armed Forces/REUTERS
Испания Украинага яна 10 та Leopard 2А4 танкини жўнатди, деб хабар қилди қироллик мудофаа вазирлиги 15 июл, душанба куни. Хабарда таъкидланганидек, жанговар машиналар Алкала-де-Гвадайра шаҳрида капитал таъмирдан чиқарилиб, синовдан ўтказилди. Танклардан ташқари Испания «бир нечта изли экскаваторлар ва сезиларли миқдордаги танкка қарши ракеталарни» топширмоқда.
Украина учун ҳарбий юк 13 июл куни Испания шимолидаги Феррол портидан жўнаб кетди. Келгуси ҳафта охиригача у Полшага етиб бориши ва у ердан қуруқлик транспортида Украина ҳудудига олиб кетилиши кутилмоқда.
Шу тариқа, Мадрид Киевга 20 та Leopard танкини топширди, дея қайд этди Испания мудофаа вазирлиги. 2024 йилнинг иккинчи ярмида Leopard’нинг яна бир партиясини Украинага ўтказиш режалаштирилган, дея қўшимча қилди идора.
Мадрид Киевга 1 миллиард евролик қуролларни топширади
Май ойи охирида Украина президенти Володимир Зеленский ва Испания бош вазири Педро Санчес Испания ва Украина ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувни имзоладилар. Ҳужжат, хусусан, жорий йилда Украинага Испаниядан умумий қиймати 1 миллиард евролик қурол-яроғ ва ҳарбий техника беришни назарда тутади.
El Pais маълумотларига кўра, ушбу пакетнинг бир қисми сифатида Украина Patriot ҳаво мудофаа тизими учун зенит-ракеталар, 19 та ишлатилган Leopard 2А4 танклари ва ўқ-дориларни олиши керак.
Мавзуга оид

08:15 / 23.07.2025
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди

08:25 / 18.07.2025
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

22:05 / 13.07.2025
Испанияда мигрантлар ҳужуми сабаб тартибсизликлар бошланди

23:23 / 11.07.2025