Андижонда жамоат транспорти брутто-шартнома тизимига ўтказилмоқда
Бу тизимда ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Андижон шаҳрида 2 июлдан бошлаб 1-сонли «Гулшан МФЙ — Андижон шаҳар шифохонаси» автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу йўналишга 20 дона автобус бириктирилган бўлиб, қатнов оралиқ интервали 10 дақиқани ташкил этади.
Шу муносабат билан, йўловчиларнинг автобусларга чиқиши ва тушиши қатъий тартибда оралиқ бекатларидан амалга оширилиши лозимлиги таъкидланган. Ҳайдовчиларга тегишли йўриқномага асосан фақат бекатларда йўловчи олиш ва тушириши, қатъий жадвал асосида ҳаракатланиши, йўловчи бор ёки йўқлигидан қатъи назар ҳар бир бекатларда тўхтаб ўтиши лозимлиги тушунтирилган.
Янги тизимга мувофиқ ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозим. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич равишда ушбу тизимга ўтказилади.
Мавзуга оид

15:45
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди

10:23
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

18:19 / 07.04.2025