Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка ҳукм ўқилди.

Фото: Тошкент шаҳар судлари
Тошкент шаҳар судлари хабарига кўра, иш 1 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида судья Б.Бердиев томонидан кўриб чиқилди.
Пойтахт кўчаларининг бирида вояга етмаган қизга нисбатан шилқимлик қилган, 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “г” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025