09:30 / 27.04.2024
6666

Краснодар ўлкасига дронлар ҳужум қилди

Губернаторнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 10 дан ортиқ дронларнинг маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводига қаратилган ҳужумини қайтарган. Славянск тумани раҳбарининг айтишича, Славянск-Кубандаги заводдаги дистиллаш колоннаси шикастланган.

Фото: Alexander Ryumin/TASS/picture alliance

27 апрел, шанбага ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Краснодар ўлкаси узра учувчисиз учоқлар ҳужумини қайтарди, деб хабар берди вилоят губернатори Вениамин Кондратев. Унинг маълумотларига кўра, ўлка турли ҳудудларида нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфратузилма объектларини нишонга олган «ўндан ортиқ учувчисиз учоқлар тутиб олинган». Қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар йўқ, фавқулодда хизматлар «УУА қулаши натижасида» юзага келган ёнғинларни ўчиришда давом этмоқда, деди губернатор.

Ўз навбатида, Краснодар ўлкасининг Славянский тумани раҳбари Роман Синяговский Telegram’да Славянск-Кубандаги завод учувчисиз учоқ ҳужумига учраганини таъкидлади. «Резервуар парки ва дистиллаш устунига жами 9 та ҳужум уюштирилди», деб ёзди у. Синяговскийнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ, аммо дистиллаш устуни шикастланган.

Россия НҚЗга аввалги дронлар ҳужуми 3 кун олдин содир бўлди

Россиянинг қатор вилоятлари расмийлари 24 апрелга ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқларининг ҳужумлари ҳақида маълум қилди. Смоленск вилояти губернатори Василий Анохиннинг сўзларига кўра, бир қатор ёнилғи-энергетика объектлари ҳудудида учувчисиз учоқлар зарбаларидан кейин ёнғинлар бошланган. 

Astra Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб Ярцево туманидаги Смоленск нефтни қайта ишлаш заводи ёнаётганини ёзди. Astra жамоасининг қўшимча қилишича, ҳудуд аҳолиси нефтни қайта ишлаш заводи яқинида тўртта ёки бешта портлаш овозини эшитган. 

Uniannet Telegram-канали хабарига кўра, Липецкда УУА ҳарбий техника учун шассилар ишлаб чиқарадиган трактор заводига ҳужум қилган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top