Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харкивда ракета ҳужуми оқибатида кўп қаватли бинолар зарар кўрди
Харкивнинг Шевченко туманида Россия ракета ҳужуми туфайли тўртта кўп қаватли уйнинг ойналари синган, микрорайонда газ таъминоти узилиб қолган. Икки киши жароҳат олди.

Фото: Yevhen Titov/Anadolu/picture alliance
24 апрел, чоршанбага ўтар кечаси Россиянинг Харкивга берган ракета зарбаси натижасида фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлгани қайд этилди, дея хабар бермоқда маҳаллий ҳокимият.
Хусусан, Харкив вилояти давлат маъмурияти раиси Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, маъмурий бинолар шикастланган, тўртта кўп қаватли уйнинг кўплаб ойналари синган, уларнинг ташқи қисмига ҳам зарар етган.
Отишма пайтида икки киши енгил жароҳатланган, уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Харкив мэри Игор Тереховнинг аниқлик киритишича, иккала жабрланувчи ҳам «Шевченко туманидаги турар жой мажмуаси нишонга олинган зарба» натижасида жароҳатлар олган.
«Суспільне»га берган интервюсида Терехов ҳужум пайтида газ таъминоти узилиб қолганини, хизматлар ракеталарга учраган микрорайонда газни ўчиришга мажбур бўлганини айтди.
Харкив вилояти прокуратураси вакили Дмитрий Чубенко Россия Федерациясининг Белгород вилояти ҳудудидан учирилган камида иккита С-300 ракетаси Харкивнинг Шевченко туманига келиб тушганини айтди.
Мавзуга оид

08:15 / 16.07.2025
Россия дронларининг Харкивга ҳужумида камида 3 киши жабрланди

12:30 / 12.07.2025
Украинада Германия ҳисобидан узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқарилади

13:19 / 08.07.2025
Харкивда бир сутка ичида дронлар ҳужумидан 82 киши жабрланди

12:50 / 07.07.2025