13:32 / 04.04.2024
24951

Тошкентда 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Икки киши жароҳатланган.

Яшнобод туманида 15 та автомашина иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот тақдим этилди.

Жорий йилнинг 4 апрел куни соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, “Камаз” русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина: 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker-2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Cherry, 3 та Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Top