Ўзбекистонда йил бошидан кўпроқ ўғил болалар туғилмоқда
Туғилишлар сони эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлган.
Статистика агентлиги Ўзбекистонда январ ва феврал ойларида қайд этилган туғилишлар сони бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари томонидан 137 456 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 634 тага кам.
Ўтган 2023 йилда январ ва феврал ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 141 090 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилганди.
2024 йил январ ва феврал ойида қайд этилган тирик туғилишларда ўғил болалар сони қиз болалар сонидан сезиларли кўп бўлган.
Жумладан:
- ўғил болалар – 71 287 нафар;
- қиз болалар – 66 169 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид

22:22 / 04.04.2025
Россияда туғилиш даражасини ошириш мақсадида болалар буюмларини ижарага бериш бошланади

10:35 / 20.03.2025
Ўзбекистонда қишлоқ жойларда туғилиш кўпроқ экани маълум бўлди

21:40 / 18.03.2025
Хитойда туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларга катта миқдорда пул мукофотлари таклиф қилинмоқда

22:30 / 01.03.2025