09:31 / 12.03.2024
7078

Майнинг ферма ташкил этган фуқаро давлатга 938 млн сўм зарар етказди

Наманган туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Элатан” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи А.Қ. ўз уйида 4 та тўпламдаги майнинг крипто-актив қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, давлат ва жамият манфаатларига 938,2 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top