Ўмонга Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди
Янги элчи Ўмон пойтахтига етиб борган.

Абдусалом Ҳотамов
Абдусалом Ҳотамов Ўмонга Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
52 ёшли Абдусалом Ҳотамов 2018–2024 йилларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консуллигини бошқарган.
У 1999 йилдан ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлай бошлаган. ТИВнинг Консуллик бошқармаси, Консуллик-ҳуқуқий бошқармаси, Миср ва Саудия Арабистони элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Абдусалом Ҳотамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасини 2018-2021 йилларда бошқарган Анвар Абдулҳалимовнинг ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Ўмон Султонлиги Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил декабрида расман тан олган. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 22 апрелида ўрнатилган.
Мавзуга оид

16:21 / 29.05.2025
Ўзбекистоннинг Иорданиядаги янги элчиси тайинланди

16:09 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

21:17 / 24.05.2025