Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «Ҳизбуллоҳ»ни Исроил ва ҲАМАС зиддиятига аралашмасликка чақирди
Қўшма Штатлар можаронинг Ливанга тарқалишини истамаслигини таъкидламоқда.

Фото: Reuters
Қўшма Штатлар Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракатини Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги зиддиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланмасликка чақирди. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб Interfax ёзди.
«Биз ва ҳамкорларимиз аниқ айтамиз: «Ҳизбуллоҳ» ва бошқалар, давлат ва нодавлат кучлар давом этаётган можародан ўз манфаати йўлида фойдаланмаслиги керак», деб иқтибос келтирди нашр АҚШ Хавфсизлик кенгашининг номи ошкор этилмаган вакили сўзларидан.
«Вазият 2006 йилда Исроил ва Ливан ўртасидаги қонли урушдан ҳам жиддийга айланиб кетиши мумкин. Қўшма Штатлар можаронинг Ливанга тарқалишини истамайди», деди у.
4 ноябр куни «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Ғазо секторидаги можаро минтақавий урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ тўхтатилиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, у ҳаракат раҳбарияти барча вариантларни кўриб чиқаётганини ва ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилгач, «Ҳизбуллоҳ» ҳам Исроилга қарши жангга кириб, унинг армиясини Ғазо секторидан чалғитганини таъкидлади.
Мавзуга оид

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

09:34 / 12.07.2025
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17 / 12.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32 / 12.07.2025