МЛС. «Интер Майами» Мессисиз ҳам ғалаба қозонди
МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Интер Майами» «Спортинг Канзас Сити»га қарши майдонга тушди.

Фото: Getty Images
Учрашувда меҳмонлар ҳисобни очган бўлса-да, Кампананинг дубли ва Фариаснинг голидан кейин мезбонлар ғалабани таъминлашди. Пулидо ҳисобни қисқартирган гол муаллифи бўлди – 3:2.
Шу тариқа, майамиликлар Аргентина миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Лионель Мессисиз ҳам ғалаба қозонишди. Шу куни Бускетс ва Альба асосий таркибда ҳаракат қилди.
«Интер Майами» Шарқий конференцияда 26 ўйиндан кейин 28 очко жамғариб, 15 жамоа орасидан 14-ўринда бормоқда. Пешқадам «Цинцинати» ҳисобида 57 очко мавжуд.
МЛС. 27-тур
Интер Майами – Спортинг Канзас Сити 3:2
Голлар: 0:1 – 9 Шаллои, 1:1 – 25, пенальти Кампана, 2:1 – 45 Кампана, 3:1 – 60 Фариас, 3:2 – 78 Пулидо.
Интер Майами – Кэллендер, Йедлин, Миллер, Альба, Аллен, Ульоа, Сандерленд, Бускетс, Арройо, Фариас, Авилес, Стефанелли, Кампана, Робинсон.
Спортинг Канзас Сити – Мелиа, Фонтас, Росеро, Нденбе, Ляйбольд, Эспиноса, Радоя, Гутьеррес, Вальтер, Томми, Davis, Шелтон, Агаде, Пулидо, Расселл, Шаллои.
Огоҳлантиришлар: Гутьеррес (33), Авилес (66), Ляйбольд (79), Альба (90).
Мавзуга оид

11:31 / 06.07.2025
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди

13:36 / 30.06.2025
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди

07:52 / 05.10.2023
МЛС. «Интер Майами» Мессисиз «Чикаго Файр»га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, 14-ўринга тушди

09:55 / 20.08.2023