Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия жанубида довул қурбонлари сони 20 кишидан ошди
Табиий офат зонасидан 15 минг киши эвакуация қилинди.

Фото: AP
Бразилиянинг жанубий штатлари Риу-Гранди-ду-Сул ва Санта-Катаринани қамраб олган тропик циклон оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди.
Рио- Гранди-ду-Сул штати губернатори Эдуардо Лейтенинг сўзларига кўра, минтақанинг 20 дан ортиқ шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Маъмурият раҳбари 15 минг киши эвакуация қилинганини айтди.
Довул тошқин ва кўчкиларга сабаб бўлди, дея қўшимча қилди у.
Лейте фалокат кўламини мисли кўрилмаган деб атади.
Губернаторнинг сўзларига кўра, табиий офат минтақадаги жами 60 та шаҳарни қамраб олган.
Қайд этилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари кучли шамол ва ўзанидан тошган дарёлар туфайли қийинлашмоқда.
Мавзуга оид

22:28 / 15.07.2025
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025
BRICS давлатлари Трампнинг божларини танқид қилди

11:41 / 07.07.2025