Жиззахда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди
Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашган.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа 15 июл куни соат 06:45 ларда 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобил йўлининг 18-километрида содир бўлган. 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti'ни бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашган.
Натижада ҳар иккала машина ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан РШТЯИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:44 / 17.04.2025
Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?

08:20 / 17.04.2025
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

18:20 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди

18:30 / 10.04.2025