Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактаблари янги ўқув йили учун қабул эълон қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Президент мактабларига қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
талабгорнинг:
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
- фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
- ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
- баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
- Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.
2023-2024 ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.
Мавзуга оид

09:41 / 15.07.2025
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

23:51 / 10.07.2025
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

14:49 / 01.07.2025
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди

12:43 / 26.06.2025