Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмутда уруш излари ва Киев областидаги деҳқончилик. Кун суратлари
Украинада урушнинг 448-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ғалла келишуви яна икки ойга узайтирилгани ҳақида эълон қилди. Буни Россия ТИВ ҳам тасдиқлаган.
- CNN нашрининг ёзишича, 16 май куни Киевга ракета ва дронлар орқали уюштирилган ҳужум вақтида Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига етказилган зарар жиддий бўлмаган. The New York Times нашри аниқлик киритишича, Patriot ишчи ҳолатда қолмоқда ва барча нишонларни, жумладан товуш тезлигидаги ракеталарни ҳам уриб тушириши мумкин.
- Россия қўшинлари 17 май куни Херсон области бўйлаб зарба йўллади. Тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлди, улар орасида беш ёшли бола ҳам бор. Яна икки киши яраланган.
- РФ рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилишича, ҳарбий рўйхатга олишнинг ягона реестри кузги чақирувгача ишга тушади. Ҳарбий ҳисобларни рақамлаштириш тўғрисидаги қонун Россия президенти томонидан 14 апрел куни имзоланганди. Ҳужжатга кўра, Россияда ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларнинг ягона реестри яратилади, чақирув қоғозини эса қўлга олиб бориб бериш шарт бўлмайди, электрон шаклда юборилгани ҳам ҳисобга ўтади.
Кун кадри. Киев областида экин майдони

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Бахмут бир йил ичида қандай ўзгарди?
2022 йил майида фронт чизиғи Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофига яқинлашиб келганди. Август ойи ўрталарида Россия қўшинлари асосий эътиборни шу йўналишга қаратди, кузда эса Бахмут учун шиддатли жанглар бошланди. Бу вақт ичида шаҳарнинг катта қисми яксон этилди — қуйидаги сунъий йўлдош тасвирлари 2022 йил майида Бахмутнинг юқоридан кўриниши қандай бўлгани ва ҳозир қандай кўриниши акс этган.

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
Лвивда россиялик муаллифларнинг китоблари макулатурага йиғилмоқда
Украинадаги барча давлат ва хусусий кутубхоналарда советлар даври ва россиялик муаллифларнинг кўплаб китоблари, шунингдек ғарблик ёзувчиларнинг рус тилига таржималари мавжуд эди. Кенг кўламли босқин бошланганидан кейин кўплаб украинлар бу китобларни макулатурага топшира бошлашди, тўпланган маблағлар эса Украина қуролли кучлари учун йўналтирилмоқда.


Мавзуга оид

20:05 / 29.07.2025
Россия Запорижжядаги колонияга зарба берди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

15:20 / 29.07.2025
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

13:39 / 29.07.2025