Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда

Фото: Uzbekistan Airports
2023 йил 26 мартдан Венгриянинг Wizz Air лоукостер авиакомпанияси Абу Даби — Самарқанд — Абу Даби йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширади.
Парвозлар Airbus А320/А321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Илгари авиаташувчи ушбу йўналишда ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширган.
2023 йил 18 апрелдан бошлаб Wizz Air Тошкентга парвозлар частотасини ошириш режалаштирилмоқда: рейслар ҳар куни амалга оширилади. Айни пайтда авиакомпания Ўзбекистон пойтахтига ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни амалга оширмоқда.
Wizz Air 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг лоукостер авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра Wizz Air авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.
Мавзуга оид

19:00
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – ММТВ

18:43
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025