Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилди
2023 йил 15 март кунидан Ўзбекистон ҳукумати пиёз нархи барқарорлашганлиги сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилди.

Фото: Kun.uz
2023 йил 1 январдан бошлаб пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этилган. Ушбу қарор ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Пиёз экспортига вақтинча чеклов 2023 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилиши керак эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг январ ойи ўрталарида аномал совуқ об-ҳаво таъсири натижасида Тошкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорларида пиёзнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга қимматлашганди.
Мавзуга оид

11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?

14:13 / 17.03.2025
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилди

09:51 / 17.03.2025
Қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

08:27 / 10.03.2025