Депутатлар референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши кутиляпти
Депутатлар бугун Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Ялпи мажлис жонли эфирда намойиш қилинади.

Фото: Kun.uz
9 март куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев хабар берди.
Хабарга кўра ялпи мажлисда депутатларнинг позиция ва хулосалари тингланади.
Таъкидланишича, мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида» қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Тадбир «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон» телерадиоканаллари, «UzReport» телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTubeʼдаги саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Маълумот учун, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда, Конституциянинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланмоқда.
Мавзуга оид

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

15:25 / 13.01.2025
Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади

17:50 / 19.12.2024