Қамчиқ довонида қор кўчди
Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилган. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисми 15 феврал куни соат 22:40 лар атрофида қор кўчиши хавфи туфайли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Кейинроқ «Ўзгидромет» тунги соат 1:30 дан бошлаб йўлнинг 228−253 км қисмида қор кўчиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ўзгидромет» ходими Эркин Абдулаҳатов соат 1:40 лар атрофида йўлнинг 239 км қисмига қор кўчкилари тушганини маълум қилди. Тонгда эса кўчки 234 км.да ҳам қайд этилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, тунда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев довонга борган ва қор кўчкисидан огоҳлантириш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш ишларига бошчилик қилган.
Хоҳловчилар учун эса довоннинг ўзида исиниш нуқталари ҳам ташкил этилган.
Фуқароларни манзилларига етказиш мақсадида Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийси йўналишида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.
«Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида водий вилоятларига боришни режалаштирган йўловчилар учун Ангрен ҳамда Оҳангарон вокзалларида Оҳангарон—Ангрен—Андижон қўшимча темирйўл рейси амалга оширилди.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди
Фан-техника | 20:00
-
Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди
Жаҳон | 19:47
-
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
Жаҳон | 19:11
-
HUAWEI nova 13 серияси: Замонавий фойдаланувчилар учун идеал смартфон
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

14:18 / 14.02.2025
Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

10:57 / 09.01.2025
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди

16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди

14:57 / 05.11.2024