Сирдарёда кўпкари совринига тирик бўри қўймоқчи бўлишгани аниқланди
Аҳоли хонадонида сақланган жонивор ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаро Ш.Р. тирик бўрини кўпкари мусобақасида соврин тариқасида қўймоқчи бўлган. Шундай хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, Сирдарё ва Жиззах вилояти Экология ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган.
Натижада бўри Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаро К.Ғ. уйида ноқонуний сақланаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.
Давлат инспекторлари томонидан бўрининг ҳолати кўздан кечирилганда, соғлом экани маълум бўлган. Шундан сўнг жонивор табиат бағрига қўйиб юборилган.
Мавзуга оид

13:18 / 02.04.2025
Сирдарёда ағдарилган юк машинасида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди

15:08 / 31.03.2025
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

12:04 / 28.03.2025