Мўғулистонлик аёл хотира чемпионатида рекорд ўрнатди
Тэнуун Тамир 5 дақиқа ичида 624 та рақамни эслаб қолди.

Тэнуун Тамир
Мўғулистонлик Тэнуун Тамир хотира бўйича ўтказилган онлайн жаҳон чемпионатида 400 нафар иштирокчи орасида биринчи ўринни қўлга киритди.
У «Рақамларни тезкор эслаб қолиш» номинациясида 5 дақиқада 624 та рақамни ёдда сақлаб, такрорлай олди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Бундан олдинги жаҳон рекорди 616 та рақам бўлиб, хитойлик эркакка тегишли эди. Тэнуун уни 3 йилдан кейин янгилади.
Қайд қилинишича, 31 йил давомида атиги уч нафар иштирокчи 5 дақиқада 600 дан ортиқ рақамни ёдда сақлай олган.
Хотира бўйича жаҳон чемпионатида Мўғулистон миллий жамоаси 20 та олтин, 15 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ғалабага эришди.
Мавзуга оид

09:46 / 02.07.2025
Ўзбекистон Қирғизистон ва Хитой орқали Мўғулистонга янги савдо йўлини очмоқда

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

10:39 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025